...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рамзан Қодиров безори рус футболчиларига ёрдам бермоқчи


10:05, 13.10.2018 Олам
 4 470

Унинг фикрича, озодликдан маҳрум қилиш футболчиларни яхшилашга ёрдам бермайди.

Рамзон Қодиров ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Кокорин ва Мамаев бўйича мурожаат билан чиқди.
 
Сиёсатчининг маълум қилишича, “Зенит” ҳужумчиси Александр Кокорин ва “Краснодар” ярим ҳимоячиси Павел Мамаев ўз клубларига қайтолмаган тақдирда, Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрининг “Ахмат” клуби футболчиларни сафига қўшиб олишга тайёр.
 
“Мен “Ахмат” футбол клуби раҳбарияти билан маслаҳатлашдим, биз жиноий иш қандай якун топишидан қатъи назар, Кокорин ва Мамаев озод бўлганида уларни жамоамизда иш билан таъминлашга тайёрмиз”, деб ёзади Қодиров.
 
Шунингдек, Чеченистон раҳбари Александр Кокорин ва Павел Мамаевнинг ҳибсга олинишига муносабат билдирди.
 
“Эҳтимол, биз ҳис-туйғуларни бироз камайтириб, бу боши берк кўчадан бошқа йўл борлиги ёки йўқлиги ҳақида ўйлаб кўришимиз керакдир? Балки йигитларга жабрланганлар билан юзма-юз учрашиб, улардан узр сўраш, молиявий ва соғликни тиклаш учун бошқа ёрдам кўрсатишларига рухсат бериш керакдир?
 
Вазият ривожининг иккита йўли бор. Биз қайси бирини танлашимиз одамларнинг муносабатига боғлиқ. Ҳа, йигитлар мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган хатти-ҳаракатлар қилишди. Аммо ҳаёт бу билан тугамаслиги керак”, деб ёзади Чеченистон раҳбари.
 
Аввалроқ, Москва шаҳрининг Тверь суди “Краснодар” яримҳимоячиси Павел Мамаев ҳамда “Зенит” ҳужумчиси Александр Кокорин ва унинг укаси Кирилл Кокоринни 8 декабрга қадар ҳибсда қолдиришга қарор қилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Таъкидлаш жоизки, айбдорларга 7 йиллик қамоқ жазоси таҳдид солмоқда.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Рамзан Қодиров Павел Мамаев Александр Кокорин Ахмат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!