...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дилфуза Исмоилова Туркияда концерт беради


14:32, 25.11.2015 Шоу-бизнес
 5 957

Унинг икки кунлик концерти ортиқча гап-сўзлардан холи ўтади деган умиддамиз.

   Хонанда Дилфуза Исмоилова 28 ноябрь ва 1 декабрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида гастроль концерт дастурини тақдим этади. Бугун тунда Исмоилова ўтирган Тошкент-Истанбул йўналишдаги самолёт Истанбул шаҳри аэропортига бориб қўнди. Хонанданинг инстаграмга жойлаган суратларига қараганда, Исмоилованинг қудаси ҳам унга ҳамрох бўлиб, Туркияга йўл олган.

   Хонанда Дилфуза Исмоилованинг концерт ва тўйлардаги рақслари тасвирланган видеолар қўл телефонлари орқали тарқалишига анча ўрганиб қолганмиз. Жумладан, хонанданинг АҚШда бўлиб ўтган бир тўйдаги рақси жуда катта шов-шувларга сабаб бўлиб, Исмоилова аччиқ танқидлар остида қолганди. Исмоилованинг Туркиядаги концерти эса бундай шов-шувлардан холи ўтади деган умиддамиз. Ҳар ҳолда у ўзбек аёли деган номни гарданига ортиб кетганини унутмаса керак?
Қамариддин Шайхов

Теглар:Дилфуза Исмоилова концерт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!