...
МЕНЮ
ONLINE TV

Даврон Кабулов уйини гаровга қўйиб бўлса ҳам, Ўзбекистонни ЖЧга олиб чиқмоқчи


08:36, 27.03.2017 Спорт
 17 317

“Термамизни шу вақтгача Саркисян, Мирсодиқов, Вега да Сильва, Сальков, Непомняший, Абрамов, Қосимов, Бабаян каби “тан олинганлар” бошқарди, олиб чиқолмади ЖЧга”.

“Миллион” жамоаси бошловчиси Даврон Кабулов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий бўлишга тайёрлигини билдирди.
 
“Мураббийлик тажрибам йўқлигини юзимга солишмаса, “қўнғироқлар” билан таркиб танлашга аралашишмаса, Ўзбекистон МТЖни ЖЧга олиб чиқа оламан. Текинга, пул керакмас. 4 йил Ватаним учун ойликсиз ишлашга тайёрман. “Бошловчилигингни қилсанг-чи”, деган гапларга шошилманг: термамизни шу вақтгача Саркисян, Мирсодиқов, Вега да Сильва, Сальков, Непомняший, Абрамов, Қосимов, Бабаян каби “тан олинганлар” бошқарди, олиб чиқолмади ЖЧга. Ҳеч нарса йўқотмайсиз, эплолмасам, 6 марта чиқолмаган мундиалга 7 марта чиқмаган бўласиз. Ваъдамнинг устидан чиқсам, ТАРИХДА БИРИНЧИ МАРТА бўлади. Жиддий айтяпман. Агар натижа олдингиларидан ёмон бўлса, яшаб турган уйимни ўртага тикишга тайёрман!”, деб ёзади Даврон Кабулов.
 
Бу билан Даврон Кабулов нима демоқчи? Бошқа соҳа одами бўла туриб, Самвел Бабаян бош мураббий бўлди-ку, мен ҳам бир уриниб кўрай, демоқчидир, буниси бизга қоронғу.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон  миллий терма жамоаси ЖЧ саралаши доирасида сафарда Сурияга қарши имкониятни бой берганди. Эртага Тошкентда Қатар терма жамоасини қабул қилади.
Бобур Жалолов

Теглар:МТЖ Ўзбекистон ЖЧ-2018 Даврон Кабулов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Bobur
14:29 09.04.2017

Ahmoqlik! Shuncha tajribalik futbo'l mutaxasislarining qo'lidan kelganini natijasini ko'ryapmiz, masqarobozlarnikini ko'rmay qo'ya qolayli. Gapga usta u bola, shu hunarini davom etaversin, sportga aralashmasdan!


Odiljon
11:55 27.03.2017

Бу билан Даврон Кабулов нима демокчи деб гапнинг минус томонини кидирмай хулоса чикарсак яхши буларди.Мен кандайдир шу болага ишонгим келди чунки халкимизнинг бир ибратли сузи бор "Акл ёшда эмас бошда" "Бир каттанинг гапига кир бир кичикнинг гапига"



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!