...
МЕНЮ
ONLINE TV

Давлат ишчиларига смартфондан фойдаланиш тақиқланди


13:07, 17.03.2016 Олам
 5 716

Мазкур қарор апрель ойининг бошидан кучга киради

Қозоғистонда апрель ойи бошидан давлат ишчиларига иш пайтида смартфонлардан фойдаланишни тақиқловчи тартиб кучга киради. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Барча давлат органлари ходимлари иш жойига кираётганда ўзларининг планшет, мобиль телефонларини топширишга мажбурдирлар. Тақиқга фото, видео ва овоз ёзиб олиш хусусияти, хотира карта учун слотга эга қурилмалар киради. Шунингдек, компьютер ва интернетга улана олиш имкониятига эга бўлган қурилмалар олиб кириш ҳам тақиқланади, дейилади хабарда.

Мазкур қарор ишга оид ҳар хил маълумотларнинг ташқарига чиқиб кетмаслигининг олдини олиш учун қабул қилинди.

Энди ходимлар иш вақтида уларнинг асосий алоқа воситаси бўладиган “тугмали” телефонларни ишлатишни эсга олишларига тўғри келади, дейди қозоғистонлик мансабдор шахслардан бири.

Хабарда айтилишича, янги қарор пойтахт Остонаги дўконларда “тугмали” телефонларининг оддий моделларига бўлган талабни оширди. Бундай телефонларнинг нархи 7 мингдан 10 минг тенгегача (20-30 АҚШ доллари) сотилмоқда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Қозоғистон Остона Смартфонлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Мухлис
09:45 18.03.2016

Бизда хам шундай қилса бўладику, бизни давлатимизда шу қарорни амалга ошириш учун яна бир сабаб борки, буни хеч ким инкор этмайди. Юқори мансабдаги шахслар қабулига кирган инсонни менсимагандай телефонига қараб ўтиради, ёки сиз бўшсиз, сизни эшитмоқчи эмасман дегандай бошқа бировга телефон қилади. Ундан кейин яқинда "Барон" филмини қароқчилар орқали ташқарига чиқиб кетди деб айтилди, айнан шунақаларни олдини олиш учунам бу қарор керак, телефонда гаплашмоқчи бўлса хамма ишхоналарда симли телефонлар мавжуд. Буни фақат давлат идораларида эмас хамма ишхонаю ташкилотларда қўллаш керак, чунки кўп холларда телефон жиринги иш суръатига салбий таъсир кўрсатади. Барча ишчилар уйида истоқомат қиладиган инсонларга иш телефонини ёзиб қолдириши керак, фавқулодда холатларда нафақат ишчи балки унинг хамкасблари хам воқеа ходисадан хабар топади ва ишчини ўз ўзидан иш вақтида йўқ бўлганини сабаблариям аниқлашади.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!