...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дарвозабоннинг голи Гаттузони ҳайратга солди


12:24, 04.12.2017 Спорт
 2 608

Футбол ўйинларида дарвозабонлар томонидан гол уриш ҳолати жуда кам амалга оширилади.

Кеча, 3 декабрь куни Италия “А” Сериясида 15-тур учрашувлари ўтказилди.
 
Куни кеча “Милан” клубини қабул қилиб олган Женнаро Гаттузо шогирдлари сафарда “Беневенто” жамоаси билан баҳс олиб боришди.
 
Учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилиб, Гаттузонинг “Милан”даги дебюти якунда омадсизлик билан ниҳоясига етди.
 
Эътиборли томони шундаки, майдон эгалари 2:1 ҳисобида ортда бора туриб, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнгги сонияларида ҳисобни тенглаштиришди.
 
15-турга қадар бирор марта ғалаба ёки дуранг қайд этмаган “Беневенто” жамоасининг ўйиндаги қаҳрамони дарвозабон - Альберто Бриньоли бўлди.
 
Аниқроғи, Бриньоли охирги сонияларда жарима зарбасидан оширилган тўпни бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди ва  жамоасини муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди.
 
Биламизки, футбол ўйинларида дарвозабонлар томонидан гол уриш ҳолати жуда кам амалга оширилади.
 
Айниқса, “Беневенто” дарвозабонинг  жамоасини ҳалокатдан қутқариб қолиши тезлик билан ижтимой тармоқларда кенг оммалашиб кетди ва мухлислар воқеани илиқ муносабат билан қаршилашди.
 
Италия чемпионати, 15-тур.
 
БеневентоМилан 2:2.
Голлар: Пушкаш (50), Бриньоли (90+5) Бонавентура (38), Калинич (57).
 
“Беневенто”: Бриньоли, Гимсити, Ди Кьяра (Гьямфи, 79), Летициа, Коста, Катальди, Чибса, Д'Алессандро, Мемушай (Кода, 80), Парижини (Бриньола, 67), Пушкаш.
 
“Милан”: Доннарумма, Бонуччи, Романьоли, Родригес, Мусаккьо, Бонавентура, Кессиэ, Борини (Абате, 60), Монтоливо (Биглия, 73), Сусо (Сапата, 87), Калинич.
 
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бонавентура Альберто Бриньоли Милан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!