...
МЕНЮ
ONLINE TV

Европа лигаси. Мадридликлар хурсанд, миланликларда эса тушкун кайфият


16:47, 09.03.2018 Олам
 2 569

“Локомотив” Мадридда, “россонерилар” Миланда имкониятни бой беришди.

Бугун, 9 март куни Европа лигасининг нимчорак финалидан ўрин олган бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди.
 
Жумладан, “Арсенал” Италияда “Милан” клубини 2:0 ҳисобида доғда қолдирган бўлса, Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси ўзида австриялик меҳмонлардан тарсаки қабул қилиб олди.
 
Шунингдек, Испанияда меҳмон бўлган Москванинг “Локомотив” клуби “Атлетико”дан йирик ҳисобда мағлубиятга учради. “Марсель” эса Францияда “Атлетик” устидан 3:1 ҳисобида ишончли ғалабани расмийлаштирди.
 
Хуллас, бўлиб ўтган 8 ўйиннинг деярли барчасида муддатидан олдин чорак финалга чиқиш ҳолатлари кузатилмади. Тўғри, “Арсенал” сафарда ғалаба қозонди, “Локомотив” ҳам сафарда таслим этилди.
 
Лекин бу ҳозирча “Атлетико” ёки “Арсенал” кейинги босқичда дегани эмас. Чунки футбол – шундай ўйин-ки, унда сўнгги дақиқа ёки сониялар ҳам воқеалар ривожини ўзгартириб юбориши мумкин.
 
Европа лигаси, 1/8 финал.
Дастлабки ўйинлар.
 
“Милан” – “Арсенал” 0:2.
Голлар: 0:1 – 15 Мхитарян, 0:2 – 45 Рэмзи.
 
“Боруссия Дортмунд” – “Ред Булл” 1:2.
Голлар: 0:1 – 49, пенальти Бериша, 0:2 – 56 Бериша, 1:2 – 62 Шюррле.
 
“Спортинг” – “Виктория Пльзень” 2:0.
Голлар: 1:0 – 45 Монтеро, 2:0 – 49 Монтеро.
 
“Марсель” – “Атлетик” 3:1.
Голлар: 1:0 – 1 Окампос, 2:0 – 14 Пайет, 2:1 – 45, пенальти Адурис, 3:1 – 57 Окампос.
 
“Лацио” – “Динамо Киев” 2:2.
Голлар: 0:1 – 52 Цыганков, 1:1 – 54 Иммобиле, 2:1 – 62 Фелипе Андерсон, 2:2 – 79 Мораес.
 
“Атлетико” – “Локомотив” 3:0.
Голлар: 1:0 – 22 Сауль, 2:0 – 47 Диего Коста, 3:0 – 90 Коке.
 
ЦСКА – “Лион” 0:1.
Гол: 0:1 – 68 Марсело.
 
“РБ Лейпциг” – “Зенит” 2:1.
Голлар: 1:0 – 56 Брума, 2:0 – 77 Вернер, 2:1 – 86 Кришито.
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Европа лигаси Милан Арсенал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!