...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дарвозабон Гиннесс рекордлар китобига кирди


20:49, 12.05.2018 Спорт
 6 514

Шу пайтга қадар ҳеч бир дарвозабон, ўз постидан туриб тепган тўпи 75 метрдан узоқ масофага бориб тушмаганди.

“Манчестер Сити” клубининг бразилиялик дарвозабони Эдерсон учун бу йил омадли келди. Гвардиола қўл остидаги жамоага қўшилибоқ, асосий посбонга айланди.
 
Кейин эса чемпионат тугашига бир неча тур қолганида, асосий таъқибчиси “МЮ”ни орта қолдириб, премъерлига чемпиони бўлди. Энди эса, Эдерсон “Манчестер Сити” машғулотларида  тўпни узоқ масофага тепиб, Гиннесснинг рекордлар китобига кирди.
 
Ҳали шу пайтга қадар ҳеч бир дарвозабон, ўз постидан туриб тепган тўпи 75 метрдан узоқ масофага бориб тушмаганди. Эдерсоннинг зарбаси  75,3 метрлик узоқликка етиб борди. Бундай кўрсаткич билан бразилиялик дарвозабон Гиннесс рекордлар китобининг сертификатини олди.
 
Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли Эдерсон мавсум аввалида “Бенфика”дан “Сити” сафига 40 миллион евро эвазига ўтганди. У  премъер-лигада ўтказган дастлабки мавсумида 45 бор майдонга тушиб, 36 та гол ўтказиб юборди. 21 учрашувда давроза дахлсизлини сақлаб қолди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Эдерсон Манчестер Сити 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


АПЛда етакчи ўзгарди

11:38, 01.10.2018 2 625

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!