...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дамашқ террорчиларнинг навбатдаги ҳужумига учради


10:58, 17.11.2017 Олам
 1 871

Аввалроқ террорчилар Дамашқ марказига қарата минометлар орқали ҳужум қилишганди.

Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрининг аҳоли турар-жой ҳудудлари террорчилар ҳужумига учради. Оқибатда эса 5 киши ҳалок бўлди, 32 киши шифохонага жойлаштирилди.
 
Полициянинг хабарига кўра, террорчилар Дамашқнинг бир неча кварталларига ракеталар орқали ҳужум уюштирган. Битта ракета Сувейка мавзесида портлатилган. Хабарда маълум қилинишича, Сувейка мавзесида 3 киши вафот этган ва 28 киши эса яраланган.
 
Яна бир ракета Иш ал-Вурур мавзесида портлатилган. Ушбу мавзеда 2 киши ҳалок бўлган, 4 киши эса яраланган.
 
Аввалроқ террорчилар Дамашқ марказига қарата минометлар орқали ҳужум қилишганди. Бу ҳужум оқибатида 1 киши ҳаётдан кўз юмганди. Шунингдек, 13 киши яраланган эди.
 
Эслатиб ўтамиз, Дамашқ шаҳри бир неча асрлик тарихга эга қадимий шаҳар бўлиб, у ерда 2 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилади. Шаҳарда кўплаб тарихий обидалар борлиги ҳақида аввалги мақолаларимизда маълумотлар бериб ўтган эдик.
Дурдона Расулова 

Теглар:Қадимий шаҳар Террорчилар Дамашқ Ҳужум Сурия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!