...
МЕНЮ
ONLINE TV

Cуриянинг Ҳама шаҳри ҳаво ҳужумига учради


17:36, 07.09.2017 Олам
 2 961

Сурия расмийлар ҳужум қўшни Ливан ҳаво ҳудудларидан амалга оширилганлигини иддао қилди.

Cуриянинг Ҳама шаҳрида жойлашган илмий тадқиқот марказига уюштирилган ҳаво ҳужуми натижасида икки нафар аскар ҳалок бўлди. Бу ҳақда “iha.com” нашри хабар берди.
 
Сурия расмийлар ҳужум қўшни Ливан ҳаво ҳудудларидан амалга оширилганлигини иддао қилди. Ливан ОАВ тарқатган хабарга кўра, ҳужум натижасида уч киши жароҳат олган.
 
Сурия ҳукумати ушбу ҳаво ҳужумини Исроил томонидан амалга оширилганлигини таъкидлади.
 
Исроил миллий хавфсизлик тадқиқот институти мудири Амос Ядлинга кўра, кеча ҳаво ҳужумига учраган Сурия илмий тадқиқот марказида Башар Асад ҳукумати томонидан кимёвий қуроллар устида изланишлар олиб борилган.
 
Олдинроқ Суриянинг Идлиб шаҳрида содир бўлган портлаш ҳақида хабар берилган эди.
 
Сурияда 2011 йилдан бери давом этиб келаётган фуқаролар уруши натижасида, БМТ берган маълумотга қўра, 400 минг киши қурбон бўлган, 10 миллиондан зиёд киши ўз уйларини ташлаб кетган ва 4,8 миллион киши мамлакатни тарк этган.
 
Асрлар давомида инсоният тамаддунига бешик бўлган Яқин Шарқ минтақаси ҳозирда турли хил зиддиятлар ўчоғига айланиб қолди. Ҳудудда мавжуд бўлган катта углеводород заҳиралари минтақадаги айрим мамлакатларнинг ривожига эмас, аксинча, таназзулига сабаб бўлмоқда.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Яқин Шарқ Сурия Исроил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!