...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чиройли рақамни аукционда ютган шахс тўлиқ суммани тўламасачи?


11:55, 15.09.2017 Жамият
 9 625

Онлайн-аукционда сотиб олинган рақам учун тўлов амалга оширилиб, харидор 10 кун ичида расмийлаштириш учун келмаса, 50 фоиз миқдорида жарима ушлаб қолинади.

Чиройли рақамларни сотиб олиш бўйича аукционларда иштирок этиш учун 500 дан ортиқ аризалар берилган.
 
Шу ўринда қизиқ савол туғилади... Аукционда иштирок этмоқчи бўлган шахс қай тартибда ва қанча “закалат пули” тўлаши лозим?
 
Мазкур саволларга изоҳлар “Norma.uz” нашри томонидан берилди.
 
Онлайн-аукционда иштирок этиш — қоғоз ҳужжат айланишини истисно қилади.
 
Мижоз аукционда ғолиб бўлиб, тўловни амалга оширгандан кейин ўзининг яшаш жойи бўйича ЙҲХББнинг ҳудудий бўлинмасига келиб, паспортни тақдим этган ҳолда рақамни олишга бўлган ҳуқуқини баён қилиши кифоя.
 
Аукцион ғолиби ўзининг молиявий мажбуриятларини битим рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб 5 иш кунида қоплаши зарур. Бироқ харидор бу талабни бажармаса, унинг “гаров пули” жарима санкцияси сифатида автоматик тарзда республика бюджетига ўтказилади.
 
Биржа хизматлари учун комиссия йиғими — битим суммасининг 5%ини ташкил этади. Бу сумма битимни рўйхатдан ўтказиш пайтида харидордан ундирилади.
 
Сотиб олинган рақам учун тўлов тўлиқ амалга оширилган пайтдан эътиборан 10 кун ичида уни ЙҲХББнинг ҳудудий бўлинмасида  расмийлаштириш зарур.
 
Аммо харидор айби билан бу муддатга риоя этилмаса, битим бекор қилинади. Унинг қийматидан 50 фоизи жарима сифатида республика бюджетига ўтказилади, қолган 50%и эса харидорга қайтарилади.
 
Аукционнинг боришини реал вақт режимида кузатиб бориш имконияти яратилган бўлиб, аукцион иштирокчиси ушбу жараённи кузатиб бориши зарур. Дастлабки лотлар 12 кунга қўйилган эди. Бироқ кейинчалик авторақам бўйича савдоларни 3 кун ичида ўтказиш режалаштирилган.
 
Аввалроқ, аукционга қўйилган чиройли рақамлар ва уларнинг даражалари, нархлари ҳақида маълумот берган эдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Чиройли рақам Онлайн-аукцион 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар