...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яна чиройли рақам! Энди 777 ААА га 300 млн таклиф қилинди


07:49, 02.11.2017 Жамият
 9 748

Чиройли рақамлар билан боғлиқ онлайн аукцион таклифи самарқандликлар томонидан амалга оширилди.

Бир қанча вақтдан буён чиройли авторақамлар билан боғлиқ янгиликлар эълон қилинмай қўйганди. Бунга сабаб сифатида давлат автомобиль рақамлари учун белгиланган нархлар ҳамманинг ҳам чўнтагига мос эмас эди.
 
Энди рақамлар учун рақобат йўқ, рақобатлашмоқчи бўлганлар учун онлайн аукцион бор. Ким кўп пул тикса, рақам ўшаники!.
 
Кеча, 1 ноябрь куни Ўзбекистон товар хомашё биржасидаги онлайн савдоларда яна бир сенсацион янгилик кузатилди. Бунда давлат автомобиль рақами учун супер нарх таклиф этилди. Бу нарх эса 301 миллион 654 минг 338 сўм экани аниқ бўлди.
 
Самарқанд вилоятига тегишли бўлган 30 777 ААА рақами учун белгиланган бошланғич нарх 15 миллионга яқин бўлсада, аукцион сўнггида бу миқдор қарийб 302 миллионни ташкил этгани қайд этилди.
 
Автомобиль рақами учун энди фақатгина тўловни тўлиқ тўлаш ва уни олиб кетиш қолди.
 
Аввалроқ, энг қиммат давлат рақами қарийб 100 миллионга сотилгани ва ушбу рақам юридик шахслар номига расмийлаштириладиган автомобиллар тоифасига кириши ҳақида хабар берган эдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Чиройли рақам Онлайн аукцион 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Uktambek
01:03 04.11.2017

Харом пул топаётганлар шунака номерлар оляпти!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар