...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда “Чиройли” авторақамларнинг нархлари ўзгарди


12:19, 26.06.2018 Жамият
 9 664

Эндиликда “чиройли” рақамлар камида 5 иш куни муддатга аукционга қўйилади.

Ҳукуматнинг 2018 йил 25 июндаги қарори билан Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" Telegram-канали хабар қилди.
 
Эндиликда “чиройли” рақамлар камида 5 иш куни муддатга (илгари 3 иш куни) аукционга қўйилади.
 
Бундан ташқари “чиройли” рақамларнинг бошланғич нархлари ва тоифалари ҳам ўзгарди.
 
Яъни, 002, 003, 004, 005, 006, 008, 009 рақамлар комбинацияси 2 тоифага ўтказилди.
 
2 тоифа рақамларининг бошланғич нархи агар улар ҳар хил комбинациядаги ҳарфлар билан бўлса энг кам иш ҳақининг 40 баравари (илгари 70 баравар) этиб белгиланди.
 
Айрим рақамлар комбинацияси (100, 200, 300, 400, 500, 600, 700, 800, 900) рўйхатдан чиқарилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Чиройли рақамлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар