Ёнғин оқибатида ушбу цехнинг 80 кв.м. майдонда томи, ички қисми ва жиҳозлари ёнган.
Унга кўра, соат 07:24да Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига, Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси 1а-уйда жойлашган “Янги Файз таъмир” масъулияти чекланган жамиятга қарашли мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар тушган.
Жанговар бўлинмалар томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 07:37да ўраб олиниб, 07:45да ўчирилган. Ёнғин оқибатида ушбу цехнинг 80 кв.м. майдонда томи, ички қисми ва жиҳозлари ёнган. Ёнғинда цех ишчиси С.Э. куйиш тан жароҳати олган. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.