...
МЕНЮ
ONLINE TV

2019 йилда солиқлар ҳисобига иш ҳақи миқдори ўртача 6,5 фоизга ошади


10:25, 06.11.2018 Жамият
 6 796

Иш ҳақи фондидан ягона ижтимоий тўлов миқдори 12 фоизгача пасайтирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сон Фармони билан тасдиқланган солиқ сиёсатини такомиллаштириш Концепциясининг асосий йўналишлари доирасида 2019 йилдан эътиборан:
 
1) иш ҳақи фондига солиқ юки қуйидагича камайтирилмоқда:
 
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкасининг 12 фоиз миқдорида ўрнатилиши ва фуқароларнинг мажбурий суғурта бадалларининг (иш ҳақидан 8 фоиз) бекор қилиниши натижасида “қўлга” тегадиган иш ҳақи миқдори ўртача 6,5 фоизга ошади;
 
иш ҳақи фондидан ягона ижтимоий тўлов миқдори 12 фоизгача пасайтирилмоқда;


 
2) давлат мақсадли жамғармаларига айланмадан (оборотдан) 3,2 фоиз миқдорида ундириладиган мажбурий ажратмалар бекор қилинмоқда;
 
3) юридик шахсларнинг фойда солиғи ставкалари 14 фоиздан 12 фоизгача, тижорат банклари учун – 22 фоиздан 20 фоизгача, дивиденд ва фоиз кўринишидаги даромадлар бўйича тўлов манбаидан солиқ – 10 фоиздан 5 фоизгача, юридик шахслар мол-мулк солиғи – 5 фоиздан 2 фоизгача пасайтирилмоқда.
 
Мазкур чоралар натижасида хўжалик юритувчи субъектлар ва жисмоний шахслар ихтиёрида қарийб 10 триллион сўм маблағ қолиши таъкидланмоқда. 

Теглар:Иш ҳақи Солиқ сиёсати Давлат бюджети 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар