...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чилилик футболчи “Реал” жамоасига ўтиши мумкин


16:52, 14.09.2017 Спорт
 2 657

Алексис Санчес қироллик клубида тўп суришга қарши эмас. Бироқ...

Мадриднинг “Реал” клуби Чили терма жамоаси ва “Арсенал” ҳужумчиси Алексис Санчесга қизиқиб қолди. Бу ҳақда “Thesun.co.uk” хабар бермоқда.
 
Маълумотга кўра, “Реал” президенти Флорентино Перес Алексис Санчесни келаси йил ёзги трансфер мавсумида сотиб олишни мўлжаллаган. Алексис Санчес қироллик клубида тўп суришга қарши эмас.
 
Эслатиб ўтамиз, Санчес Лондоннинг “Арсенал” клуби билан амалдаги шартномасини узайтиришни истамади. Футболчини Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳам сотиб олишни мақсад қилган.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Реал Мадрид Алексис Санчес 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!