...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чекувчилар қамайдими? Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисобот берди


18:19, 31.05.2018 Олам
 2 707

31 май - Халқаро чекишга қарши кунда ЖССТ кашандалар ҳақидаги ҳисоботни эълон қилди.

Бугун, 31 май куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) эълон қилган ҳисоботига кўра, дунёдаги чекувчилар 2000 йилдан бери 27 фоиздан 20 фоизга камайган.
 
Аммо ташкилотнинг 31 май - Халқаро чекишга қарши кунда нашр қилинган ҳисоботида белгиланган мақсадларга етиш учун бу кўрсаткичлар кам эканини таъкидламоқда.
 
ЖССТ маълумотарига кўра, чекиш ҳар йили етти миллион одамнинг бевақт ўлимига сабаб бўлади. Мутахассисларнинг фикрича, аср бошидан бери кашандалар сони сезиларли камайган. Лекин бу тезликда дунёдаги умумий чекувчилар сонини 2025 йилгача 30 фоизга камайтиришга эришилмайди.
 
Шу билан бирга, ЖССТ чекиш ёки пассив чекиш юрак қон-томир касалликлари, шунингдек, юрак хуружи ва инсультни келтириб чиқарувчи асосий сабаб эканини таъкидламоқда. Бутун дунёда ҳар йили 17,9 миллион одам юрак қон-томир касалликларидан вафот этади.
 
Шу сабабдан, ЖССТ белгиланган мақсадларга эришиш учун мамлакатларни табак ишлаб чиқарувчи компанияларга қарши бирлашишга чорламоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!