...
МЕНЮ
ONLINE TV

12 та инфекцияга қарши эмлаш давлат ҳисобидан бажарилади


12:31, 28.11.2017 Жамият
 4 019

Аёллардаги бачадон бўйни саратони ривожланишида папиллома вируси етакчилик қилади.

Миллат генофондини яхшилаш, саломатлик кўрсаткичларини ижобий томонга ўзгартириш она ва бола саломатлиги муҳофазаси репродуктив саломатликни мустаҳкамлашдан бошланади.
Айниқса, бунда ўсмир қизлар саломатлиги катта аҳамиятга эга.

Шу мақсадда, 2018 йилдан мамлакатимизда дунёда биринчилардан бўлиб, ўсмир қизларни одам папиллома вирусига қарши эмлаш билан тўлиқ қамраб олиш йўлга қўйилади.

Бу аёллар ўртасида онкологик касалликларнинг олдини олиш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Маълумот учун, папиллома вирусли касаллик бўлиб, унинг 100 дан ортиқ тури мавжуд. Айрим кўринишлари эса онкологик хасталикларни келтириб чиқаради. Жумладан, аёллардаги бачадон бўйни саратони ривожланишида папиллома вируси етакчилик қилади.

Ушбу хасталикдан ҳимояланишнинг энг самарали усули — папиллома вирусига қарши эмлашдир. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти эмлаш тадбирини 9-13 ёшли қизлар ўртасида ўтказишни тавсия этади.

Эслатиб ўтамиз, миллий эмлаш календари бўйича мамлакатимизда болалар 12 та бошқариладиган инфекцияга қарши давлат ҳисобидан  профилактик эмланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Матубот хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг маълум қилишича, 2017 йилда юқумли касалликларга қарши эмлаш учун сарфланадиган маблағлар тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан қопланди.

Ушбу тадбир учун жорий йилнинг ўзида 42,3 миллиард сўм маблағ ажратилди ва эмлаш қамрови 99,5 фоизга етказилди. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Инфекцияга қарши эмлаш Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти Папилоллома 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар