...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чечен ва россиялик аскарлар ўртасида тўқнашув содир бўлди


15:44, 27.02.2016 Олам
 6 038

100 дан ортиқ чечен аскарлари 25 кишидан иборат бўлган рус аскарларига ҳужум қилиб, уларни ярим ўлик ҳолатгача дўппослашди.

Чеченистоннинг Борзой қишлоғида маҳаллий аскарлар ва Россия Федерациясининг бошқа ҳудудларидаги аскарлари ўртасида йирик тўқнашув юз берди, деб ёзади “Novostivmire.com” нашри.

Улар ўртасидаги бу ҳаракатлар видеотасвирга олинган ва бугун, 26 февраль куни ушбу видеотасвирлар интернет тармоқларида тарқалиб улгурди. Борзой қишлоғида чечен аскарлари билан бирга рус аскарлари хизмат қиладиган ҳарбий қисм жойлашган. “Кеча, тушлик вақтида чечен аскарларидан бири сўкина бошлади. Чечен миллатига мансуб бўлмаган, ошҳонада навбатчи бўлган ходим унга огоҳлантириш берди. Ўша куни кечки пайт эса юзлаб чеченлар қўлларида арматура, жароҳат етказувчи қуроллар билан йиғилишди ва кечки овқатдан қайтаётган аскарлар қаторида унга огоҳлантириш берган навбатчига ҳужум қилишди. Ошхонадан қайтаётган аскарлар тахминан 25 киши эди. Уларнинг барчаси жуда қаттиқ калтакланди”, – дейилади тармоқларда берилаётган маълумотларда.

Ҳужум вақтида чечен ва рус тилларидаги баъзи сўзлар эшитилади.

Умида Якубова

Теглар:Чечен Россия Чеченистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!