...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурияда ўқ узиш вақтинча тўхтатилди


15:13, 27.02.2016 Олам
 2 881

97 та ҳукуматга қарши гуруҳлар вақтинчлик сулҳга рози бўлдилар.

Сурияда 2011 йилдан буён нотинч вазият ҳукм сурмоқда. Мамлакатнинг ҳозирги ҳукумати ва ҳукуматга қарши оппозицион кучлар ўрасида кураш кетмоқда. 2011йилнинг март ойида “Араб баҳори” тўлқинида авж олган ҳукуматга қарши намойишлар Суриянинг кўплаб шаҳарларида қуролли можароларга айланиб кетди. Оппозицион кучлар президент Башар Асаднинг истеъфосини талаб қилмоқда.

Дастлабки ҳарбий тўқнашувлар ҳукумат армияси ва “Озод Сурия армияси” (ОСА) гуруҳлари ўртасида бўлиб ўтди. Бундан ташқари, Сурия оппозициясининг бош ташкилоти “Сурия миллий кенгаши” (СМК) ташкилоти барча ҳукуматга қарши фракцияларни бирлаштирган эди. Лекин, вақт ўтиб ташкилот таркибида бўлиниш юз берди. Биринчи бўлиб курд гуруҳлари чиқди ва Сурия Курдистонини бошқарувчи “Олий курд кенгаши” муваққат ҳукуматини тузди. 2013 йилда СМКдан радикал ислом гуруҳлари ажаралиб чиқиб “Ислом фронти”га асос солдилар.

Вақт ўтган сайин оппозицион кучлар орасидаги бўлинишлар натижасида ОСА гуруҳлари сезиларли заифлашди ва дунёвий ғоялар тарафдори бўлган оппозиция иккинчи даражага тушиб қолди. Ҳукуматга қарши курашувчи кучлар орасида радикал исломист гуруҳларининг роли ошди. Улар орасида “Жабаҳат-ан-Нусра” ("Ал-Қоида"нинг Суриядаги бўлими) ва ДАИШ каби террористик ташкилотлар етакчи ўринга чиқиб олди.

ДАИШ террористик ташкилоти Сурия ва Ироқда катта ҳудуларни босиб олди. Бунинг натижасида, 2014 йил ёзида АҚШ ва унинг иттифоқчилари террорчиларга қарши ҳарбий интервенция амалга оширдилар. Ўша йилнинг сентябрь ойидан ДАИШ жангарилари жойлашган ҳудудларга ҳаводан зарбалар берилмоқда.

2015 йилнинг 30 сентябридан Россия ҳарбий космик кучлари Сурия ҳукумати билан бирга террористларга қарши кураш олиб бормоқда.

Беш йил давомида уруш туфайли Сурия иқтисодиёти ва давлат инфратузилмасига мисли кўрилмаган зарар етказилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига кўра, мамлакатдаги қуролли тўқнашувлар натижасида 220 минг киши ҳалок бўлди. Одамлар уруш бўлаётган ҳудудларни тарк этишга мажбур бўлмоқда.

Душанба куни АҚШ ва Россиянинг Сурияда ўт очишни тўхтатиш юзасидан қўшма баёноти эълон қилинган эди. Кеча, 26 февраль куни Сурия оппозициясининг Музокаралар бўйича юқори қўмитаси маълум қилишича, “Озод Сурия армияси”га кирувчи 97 оппозицион гуруҳ икки ҳафта давомида ўт очмасликка рози бўлдилар. Вақтинчалик сулҳ 27 февраль соат 00:00да бошланди. Вақтинчалик сулҳ ДАИШ, “Жабаҳат ан-Нусра” каби террористик ташкилотларга тааллуқли эмас. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Пайшанба куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров шуни таъкидладики, “Терроризмга қарши курашни тўхтатиш ҳақида ҳеч қандай гап бўлгани йўқ, бўлмаяпти ва бўлмайди ҳам”.

Теглар:Сурия Башар Асад Россия Курд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!