...
МЕНЮ
ONLINE TV

Буюк Британияга гиёҳванд моддаларни олиб кираётган жиноятчилар қўлга олинди


17:39, 28.11.2015 Олам
 2 597

Жиноятчилар Буюк Британия ҳудудига жами 45 маротаба гиёҳванд моддаларни олиб киришига эришишган.

Голландиялик жиноятчилар сохта тез ёрдам машиналари орқали Буюк Британия ҳудудига 2, 4 миллиардлик юз кг.дан ортиқ гиёҳванд моддаларни яширинча олиб киришди.

РИА Новостининг хабар беришича, жиноятчилар тез ёрдам шифокорлари машинага сохта беморларни жойлаштириб, улар орқали наркотик моддаларни Буюк Британиянинг ҳар-хил нуқталарига,  жумладан,  Эссекс, Лондон, Манчестер,  Мерсисайд,  Ғарбий Йоркшир ва Мидлендсга олиб киришган. 

Маълум бўлишича, улар 2014 йилнинг июн ойидан жорий йилнинг шу бугунига қадар мамлакат ҳудудига жами 45 маротаба  наркотик моддаларни олиб киришга эришишган. Жиноятчиларни эса узоқ муддатли қамоқ жазоси кутиб турибди, дейди РИА Новости нашри.
Ҳумоюн Хан
 

 

 

Теглар:гиёҳванд тез ёрдам 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!