...
МЕНЮ
ONLINE TV

Buka Тошкентда воркаут машқлари учун бепул майдонча очди


19:01, 14.06.2018 Спорт
 2 045

Қурилишнинг ғояси ва молиялаштирилиши маҳаллий Buka бренди томонидан амалга оширилди.

Юнусобод туманидаги “Юнусобод” маҳалласида воркаут машқлари учун биринчи бепул майдонча пайдо бўлди.
 
Майдонча воркаут учун барча зарур снарядлар билан жиҳозланган ва ҳамма ёшдаги кишиларнинг шуғулланиши учун мўлжалланган бўлиб, воркаут майдончасининг ғоя ва молиялаштирилиши маҳаллий Buka бренди томонидан амалга оширилган.
 
Унга кўра, барча снарядлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ҳамда Street Workout Uzbekistan ҳамжамиятининг воркаут спортчилари томонидан муваффақиятли тест синовларидан ўтказилган.
 
“Биз ва бошқа компаниялар ҳам бу ташаббусни қўллаб-қувватлашади. Очиқ ҳавода спорт билан шуғулланиш Ўзбекистон бўйлаб кенг қулоч ёяди, деган умиддамиз. Шунда маҳалланинг ҳар бир аъзосига, айниқса болаларга спорт билан бемалол шуғулланиш имкони туғилади”, дейди Buka Boxing Sportswear компанияси директори Отабек Анваров.
 
Маълумот учун, воркаут бу брусларда, турникларда, полда машқлар бажариш спорт тури ҳисобланади. Баъзи элементлари гимнастикадан олинган, айримлари ўйлаб топилган. Воркаутнинг ҳар бир машқида баданнинг барча мушаклари ўз оғирлиги туфайли ишлайди. Агар доимий равишда шуғулланилса, куч ва чидамлилик яхши ривожланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Воркаут Buka 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!