...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун “Бунёдкор” стадионига кириш бепул бўлади


13:49, 03.03.2018 Спорт
 3 786

Ўйин олдидан Ғуломжон Ёқубов ва Даврон Эргашев мухлисларни қўшиқлари билан ҳушнуд этишади.

Бугун, 3 март куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Суперлиганинг 1-тури давом эттирилади.
 
Соат 20:00 да бошланадиган баҳсда “Бунёдкор” ва Олмалиқнинг АГМК клублари ўзаро куч синашишади.


 
Эътиборли томони шундаки, “Бунёдкор” футбол клуби ва стадиони маъмурияти учрашувга кириш бепул эканлигини эълон қилди.
 
“Учрашув арафасида “Бунёдкор” стадионида мухлисларни ажойиб концерт дастури кутмоқда.
 
Стадионга ташриф буюрган мухлислар ўйин арафаси ва танаффус вақтида Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов ва ёшларнинг севимли хонандаси Даврон Эргашев ижросидаги қўшиқлардан баҳраманд бўладилар.
 
Шунингдек, мухлисларни футбол тўплари, футболкалар, шарфлар ва бошқа ажойиб совғалар кутмоқда.
 
Энг асосийси, мухлислар тажрибали мутахассислар Миржалол Қосимовнинг “Бунёдкор” ва Виктор Кумиковнинг АГМК жамоаси ижросидаги шиддатли футбол гувоҳига айланадилар.
 
“Бунёдкор” стадионида учрашгунча, азизлар!”, дея ёзади “қалдирғочлар” Матбуот хизмати.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бунёдкор АГМК 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!