...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон халқ артистига қўйилаётган айблов аниқ! У босқинчиликда гумонланмоқда


13:26, 03.03.2018 Жамият
 17 766

Қизиқ, Ўзбек давлат циркининг собиқ раҳбари наҳотки босқинчилик жиноятини содир этган бўлса.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбек давлат циркининг собиқ бош директори Баҳром Жалилович Мажидовга нисбатан қидирув эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган циркнинг собиқ бош директори 1955 йил 11 декабрь куни таваллуд топган. У Ўзбекистон Республикаси Жиноят Kодексининг 164-моддаси 3-қисмида келтирилган жиноятларни содир этишда гумонланмоқда.


 
Хўш, Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисмида нима дейилган?
 
Босқинчилик:
а) такроран, хавфли рецедивист ёки илгари ушбу кодекснинг 242-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс томонидан;
 
б) кўп миқдорда;
 
в) уй-жойга, омборхона ёки бошқа биноларга ғайриқонуний равишда кирган ҳолда;
 
г) баданга оғир шикаст етказган ҳолда содир этилган бўлса, ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
 
Жиноят кодексининг 242-моддасида нима дейилган?
 
Жиноий уюшма ташкил этиш, яъни жиноий уюшма ёхуд унинг бўлинмаларини тузиш ёки унга раҳбарлик қилиш, шунингдек, уларнинг мавжуд бўлиши ва ишлаб туришини таъминлашга қаратилган фаолият – ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
 
Уюшган қуролли гуруҳ тузиш, шунингдек унга раҳбарлик қилиш ёки унда иштирок этиш – ўн йилдан ўн беш йилгача озодлик маҳрум қилиш билан жазоланади. 
 
Қизиқ, Ўзбек давлат циркининг собиқ раҳбари наҳотки босқинчилик жиноятини содир этган бўлса.
 
Қўлга олинаётган раҳбарларнинг бири порахўр, иккинчиси мансабидан манфаати йўлида фойдаланса, яна бошқаси босқинчи бўлиб чиқса, биз лавозимларни шунча вақт кимларга ишониб топширганмиз? Бу савол шу ҳафтанинг энг долзарб саволи бўлди, десак муболаға бўлмас.
 
Воқеалар ривожини “Qalampir.uz” билан кузатинг!

Теглар:Ўзбек давлат цирки 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар