...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун Москвада Афғонистон муаммосини ҳал этиш учун учрашув бўлиб ўтади


14:57, 15.02.2017 Олам
 2 066

Йиғилишнинг асосий мақсади ва этник зиддиятларга барҳам беришдан иборат.

Бугун, 15 февраль куни Москва шаҳрида Афғонистон муаммосини ҳал этиш мақсадида Россия, Эрон, Хитой, Ҳиндистон, Покистон ва Афғонистон расмийлари иштирокида учрашув бўлиб ўтади. Йиғилишнинг асосий мақсади ва этник зиддиятларга барҳам беришдан иборат. Бу ҳақда РИА Новости хабар берган.
 
Бундан аввал, Россия, Эрон ва Хитой иштирокида ташкил этилган учрашувларда қарор қилингани каби, йиғилишга таклиф этилган давлат сони ўсди. Толибон ҳаракати ва ИШИД гуруҳларининг мамлакатда ҳаракатланишига йўл қўйиб турган омиллар, албатта, қўшни давлатлар билан бамаслаҳат ўз ечимини топади.
 
Учрашувда давлатлар Афғонистон масалалари бўйича махсус элчи, ТИВ бошқарма бошлиғи ва маслаҳатчилар иштироки билан ўз ташрифини тасдиқлади.
 
Россия Федерацияси ТИВ ИИ-Осиё давлатлари билан муносабатлар департаменти бошлиғи Замир Кабулов АҚШ учрашувга таклиф этилиши мумкинлигини билдирди. “Аммо Америка Қўшма Штатларда Афғонистон масаласини қандай кўришини ва ҳал қилишини тушунтириши лозим”, деб қўшимча қилди.
Алишер Рўзиоҳунов 

Теглар:Афғонистон Москва Замир Кабулов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!