...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Бугун: Жанна Фриске вафот этган


12:57, 15.06.2017 Бу қизиқ
 4 643

6 мамлакат ўртасида ШҲТ тузилди

Бугун 15 июнь – йилнинг 166-куни. Йил якунига 199 кун қолди.

Байрамлар
 
Бутунжаҳон шамол куни.
 
Халқаро оталар куни.
 
Халқаро сайр куни.
 
Озарбайжон – Миллий қутқарув хизмати куни.
 
Дания – Қирол Вальдемор II куни. Дания байроғи куни.
 
Коста-Рика – Дарахт экиш куни.
 
Қирғизистон – Ёнғинга қарши кураш хизмати ходимлари куни.
 
Корея Республикаси – Қишлоқ хўжалиги куни.
 
Япония – Санно Мацуи фестивали.
 
Воқеалар
 
1300 йил – Флоренция ҳукуматига шоир Данте Алигьери кирди.
 
1502 йил – Христофор Колумб Мартиника оролини очди.
 
1616 йил – Канадада ҳиндулар учун биринчи мактаб очилди.
 
1836 йил – Арканзас АҚШнинг 25-штати бўлди.
 
1844 йил – Чарльз Гудьир резина вулканизацияси усули учун патент олди.
 
1846 йил – Британия ва АҚШ Орегон шартномасини имзолади. Унга кўра, АҚШ ва Канада чегараси 49-параллел бўйлаб ўрнатилди.
 
1869 йил – Жон Хайат Олбанида (Нью-Йорк) целлулоидни патентлади.
 
1920 йил – Эстония Республикаси конституцияси қабул қилинди.
 
1924 йил – “Форд” компанияси ўзининг 10-миллионинчи автомобилини ишлаб чиқарди.
 
1956 йил – Жон Леннон ва Пол Маккартни учрашдилар.
 
1999 йил – Бельгияда Coca-cola сотуви тақиқланди. Бунга ичимликда кимёвий моддалар кўпайиб кетгани сабаб қилинди.
 
2001 йил – Xитойнинг Шанхай шаҳрида 6 мамлакат: Ўзбекистон, Қозоғистон, Xитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон давлат раҳбарлари учрашувида xалқаро xавфсизлик ва иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти – Шанxай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) тузилди.
 
2009 йил – Екатеринбургда ШҲТ саммити очилди.
 
Туғилганлар
 
1884 йил – Харри Лэнгдон, америкалик актёр.
 
1920 йил – Альберто Сорди, италиялик киноактёр ва режиссёр.
 
1923 йил – Эрланд Юсефсон, швед актёри, сценарист ва режиссёр.
 
1924 йил – Эзер Вейцман, Исроил президенти (1993–2000 йиллар).
 
1936 йил – Клод Брассер, француз актёри.
 
1936 йил – Михаил Державин, россиялик актёр.
 
1954 йил – Жеймс Белуши, америкалик актёр. “Қўнғироқсоч Сью” фильми орқали таниш.
 
1955 йил – Жули Хэгерти, америкалик актриса.
 
1957 йил – Бекназар Дўстмуродов, ўзбек актёри, хонанда ва халқ ҳофизи.
 
1963 йил – Хелен Хант, америкалик актриса.
 
1964 йил – Кортни Кокс, америкалик актриса.
 
1969 йил – Кен Жонг, америкалик актёр.
1969 йил – Оливер Кан, немис футболчиси, дарвозабон.
 
1973 йил – Нил Патрик Харрис, америкалик актёр, қўшиқчи ва иллюзиячи.
 
1977 йил – Анна Ковальчук, актриса.
 
Вафот этганлар
 
923 йил – Роберт I, Франция қироли.
 
1341 йил – Андроник III Палеолог, Византия императори.
 
1467 йил – Филипп III Добрий, Бургундия герцоги. (шу тўғрими Бобур ака)
 
2015 йил – Жанна Фриске, россиялик эстрада қўшиқчиси, телевебошловчи, киноактриса.
Сумбула

Теглар:Бугун Жанна Фриске Оливер Кан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!