...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Бугун: биринчи осмонўпар бино қурилиши бошланди


10:47, 01.05.2017 Бу қизиқ
 3 894

1899 йил — биринчи марта сотувда аспирин пайдо бўлди.

Бугун 1 май — йилнинг 121-куни. Йил якунига 244 кун қолди.
 
Байрамлар
 
Ўзбекистон — Фавворалар сайли.
 
Қозоғистон — Халқ бирдамлиги куни.
 
Россия — Баҳор ва Меҳнат куни.
 
АҚШ — Содиқлик куни. Болалар соғлиғини ҳимоя қилиш куни. Ҳуқуқ куни.
 
Франция — Марваридгул куни.
 
Украина — Халқаро меҳнаткашлар бирдамлиги куни.
 
Воқеалар
 
1328 йил — Англия тинчлик шартномасига кўра, Шотландиянинг мустақиллигини тан олди.
 
1682 йил — Людовик XIV Париж расадхонасини тантанали равишда очди.
 
1707 йил —Шотландия Англия билан бирлашди, Буюк Британия ташкил топди.
 
1776 йил — Адам Вайсгаупт Баварияда Иллюминатларнинг махфий жамиятига асос солди.
 
1786 йил — Венада Вольфганг Амадей Моцартнинг “Фигаронинг уйланиши” операси премьераси муваффақиятли ўтди.
 
1836 йил — Россияда биринчи темир йўл қурилиши Петербург — Царское Село — Павловск йўналиши бўйлаб бошланди.
 
1884 йил — Чикагода биринчи осмонўпар — 10 қаватли бино қурилиши бошланди.
 
1885 йил — Оттавада биринчи электр чироқлар ёнди.
 
1887 йил — Япония Қизил хоч жамиятига асос солинди.
 
1890 йил — Австрия-Венгрия, Бельгия, Германия, Дания, Испания ва Европанинг бошқа мамлакатларида илк маротаба халқаро ишчилар байрами ўтказилди.
 
1899 йил — биринчи марта сотувда аспирин пайдо бўлди.
 
1930 йил — 18 февралда очилган Қуёш тизимидаги 9-сайёранинг номи — Плутон эълон қилинди. Бу ном Оксфорддаги 11 ёшли мактаб ўқувчиси Венеция Бёрни томонидан таклиф қилинган эди.
 
1933 йил — Британия ва Ҳиндистон ўртасида телефон алоқаси ўрнатилди.
 
1937 йил — Москва-Волга канали қурилиши якунланди.
 
1940 йил — уруш туфайли 1940 йилдаги Олимпиада бекор қилинди.
 
1948 йил — КХДР тузилгани эълон қилинди.
 
1961 йил — Фидель Кастро Кубада шу кундан бошлаб сайлов бўлмаслигини эълон қилди.
 
1967 йил — Элвис ва Присцилла Пресли тўйи бўлди.
 
1979 йил — Гренландия ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқини қўлга киритди.
 
1993 йил — Коломбодаги теракт оқибатида Шри-Ланка президенти Ранасингхе Премадаса ҳалок бўлди.
 
1995 йил — Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик кенгаши тўғрисида” Фармонни имзолади.
 
2003 йил — Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида халқаро валюта фонди (ХВФ) Иккинчи Европа департаменти директори Жон Одлинг-Смини қабул қилди.
 
2004 йил — Венгрия, Кипр, Латвия, Литва, Мальта, Польша, Словакия, Словения, Чехия ва Эстония Европа Иттифоқи таркибига қўшилди.
 
2009 йил — Швецияда бир жинслилар никоҳи қонунийлаштирилди.
 
Туғилганлар
 
1881 йил — Тейар де Шарден, француз антропологи, палеонтологи ва файласуфи, синантропни биринчи бор очган олим.
 
1905 йил— Акром Юсупов, Ўзбекистон халқ артисти, цирк артисти.
 
1905 йил — Александр Борисов, киноактёр, СССР халқ артисти.
 
1905 йил — Юрий Толубеев, актёр, СССР халқ артисти.
 
1908 йил — Яҳё Ғуломов, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги.
 
1910 йил— Ғулом Абдураҳмонов, Ўзбекистон халқ артисти, опера қўшиқчиси.
 
1910 йил — Сурайё Ҳожар, озарбайжон ва совет қўшиқчиси.
 
1913 йил — Балраж Сахни, ҳинд актёри, ёзувчи.
 
1916 йил — Гленн Форд, америкалик киноактёр.
 
1917 йил — Даниель Дарье, француз актрисаси.
 
1921 йил — Нина Архипова, актриса.
 
1924 йил — Давид Абашидзе, грузин актёри ва режиссёри.
 
1934 йил — Лаура Бетти, италиялик актриса.
 
1939 йил — Виталий Шаповалов, актёр.
 
1939 йил — Жуди Коллинз, америкалик фолк-қўшиқчи.
 
1942 йил — Элёр Эшмуҳаммедов, ўзбек режиссёри.
 
1944 йил — Рита Кулиж, америкалик қўшиқчи.
 
1946 йил — Жон Ву, Гонконг-Америка режиссёри.
 
1949 йил — Ядвига Поплавская, беларусь қўшиқчиси.
 
1967 йил— Иқбол Мирзо, Ўзбекистон халқ шоири.
 
1968 йил — Оливер Бирхофф, немис футболчиси.
 
1971 йил — Амира Казар, француз актрисаси.
 
1973 йил — Оливер Нёвилль, немис футболчиси.
 
1975 йил — Светлана Чуйкина, российская актриса театра и кино.
 
1982 йил — Жейми Дорнан, британиялик актёр, модель ва мусиқачиси.
 
Вафот этганлар
 
1983 йил — Жозеф Руттенберг, америкалик оператор.
 
1988 йил — Паоло Стоппа, итальянский актёр.
 
1994 йил — Айртон Сенна, бразилиялик автопойгачи, Формула-1 бўйича 3 марта жаҳон чемпиони.
Сумбула

Теглар:Бугун Иқбол Мирзо Ислом Каримов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!