...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Бугун: АҚШ президенти Рональд Рейган вафот этди


12:05, 05.06.2017 Бу қизиқ
 3 167

Ҳинд армияси сиҳ экстремистларига қарши “Ҳаворанг юлдуз” операциясини бошлади.

Бугун 5 июнь – йилнинг 156-куни. Йил якунига 210 кун қолди.

Байрамлар
 
Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни.
 
Қозоғистон, Россия – Экологлар куни.
 
Ирландия – Июнь байрами.
 
Дания – Конституция куни. Оталар куни.
 
Колумбия – Миннатдорлик куни.
 
Воқеалар
 
1783 йил – Биринчи Аэростат ҳавога учирилди. Шарнинг баландлиги 15 метр, ҳажми – 2200 куб метр ва оғирлиги 200 кг дан иборат бўлган.
 
1727 йил – 12 ёшли император Пётр II княз Александр Данилович Меньшиковнинг 16 ёшли қизи Мария Меньшиковага тантанали равишда унаштирилди.
 
1806 йил – Луи Бонапарт Голландия Қироллиги тузилганини эълон қилди.
 
1849 йил – Дания конституцион монархия деб эълон қилинди.
 
1881 йил – АҚШ президенти Жеймс Гарфилд ҳаётига суиқасд қилинди.
 
1940 йил – АҚШда сеинтетик резинали илк шиналар тақдим этилди.
 
1953 йил – АҚШ сенати Хитойни БМТга аъзо бўлишини инкор этди.
 
1984 йил – ҳинд армияси Амрицардаги Олтин ибодатхонасида сиҳ экстремистларига қарши “Ҳаворанг юлдуз” операциясини бошлади.
 
Туғилганлар
 
1891 йил – Нортроп Жон Xоуард, Ракета теxникаси асосчиларидан бири.
 
1898 йил – Федерико Гарсия Лорка, испан шоири ва драматурги.
 
1934 йил – Искандар Ҳамроев, совет кинорежиссёри.
 
1941 йил – Барбара Брильска, польшалик актриса, “Тақдир ҳазили ёхуд қушдек енгил бўлинг” фильми бош роль ижрочиси.
 
1946 йил – Стефания Сандрелли, итальян киноактрисаси.
 
1956 йил – Александр Берда, киноактёр.
 
1967 йил – Валдис Пельш, “Угадай мелодию” кўрсатуви бошловчиси.
 
1971 йил – Марк Уолберг, америкалик киноактёр, фотомодель ва қўшиқчи.
 
1985 йил – Рубен де ла Ред, испаниялик футболчи, Европа чемпиони (2008).
 
Вафот этганлар
 
1316 йил – Людовик X Сварливий, Франция қироли.
 
2004 йил – Рональд Рейган, АҚШнинг 40-президенти.
Сумбула

Теглар:Бугун Рональд Рейган Рубен де ла Ред Валдис Пельш Барбара Брыльска 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!