...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Бугун: Англияда қоғоз пуллар жорий этилди


11:46, 10.05.2017 Бу қизиқ
 2 176

Ўзбекистон жамоатчилиги буюк ўзбек ёзувчиси Ғофур Ғуломнинг 100 йиллик юбилейини нишонлади.

Бугун 10 май — йилнинг 130-куни. Йил якунига 235 кун қолди.
 
Байрамлар
 
Германия — Китоблар куни.
 
Қирғизистон — Банк ишчилари куни.
 
Таиланд — Новвойлар куни.
 
АҚШ — Ўқитувчилар куни.
 
Озарбайжон — Гуллар байрами.
 
Воқеалар


1503 йил — Христофор Колумб Кайман оролларини кашф қилди.
 
1811 йил — Англияда қоғоз пуллар жорий этилди.
 
1844 йил — Канада пойтахти Кингстондан Монреалга кўчирилди.  
 
1869 йил — АҚШда биринчи қитъалараро темир йўлнинг тантанали очилиши бўлиб ўтди.
 
1871 йил — Франкфурт тинчлик шартномаси имзоланди ва Франция-Пруссия урушига нуқта қўйилди.
 
1881 йил — Руминия қироллик деб эълон қилинди.
 
1883 йил — Москвада дастлабки 22 та электрик чироқ ёқилди.
 
1940 йил — Георг VI расман Черчилни бош вазир этиб тайинлади.
 
1950 йил — Гаитида давлат тўнтариши бўлиб ўтди. Натижада президент Дюмарсе Эстиме кетиб, ҳукумат тепасига ҳарбий хунта келди.
 
1993 йил — Қирғизистонда миллий валюта — сом жорий қилинди.
 
1995 йил — Тожикистон миллий валютаси тожик рубли бўлди.
 
2003 йил — Ўзбекистон жамоатчилиги буюк ўзбек ёзувчиси Ғофур Ғуломнинг 100 йиллик юбилейини нишонлади. Ушбу сана муносабати билан Тошкентда Ўзбекистон халқ шоирининг ҳайкали очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.
 
Туғилганлар
 
1850 йил— Томас Жонстон Липтон, англиялик тадбиркор, йирик чой ишлаб чиқариш компанияси асосчиси.
 
1903 йил — Ғафур Ғулом, атоқли ўзбек адиби, академик.
 
1909 йил — Йўлдош Аъзамов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, кинорежиссёр.
 
1910 йил — Ашот Петросянц, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, дирижёр, педагог.
 
1937 йил— Хотам Файзиев, машҳур ўзбек кинооператори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби.
 
1950 йил — Наталья Бондарчук, актриса ва режиссёр.
 
1969 йил — Деннис Бергкамп, голландиялик машҳур футболчи.
 
1972 йил — Радослав Майдан, Польшанинг энг яхши дарвозабони.
 
Вафот этганлар
 
1904 йил — Генри Мортон Стэнли, америкалик журналист.
 
1977 йил — Жоан Кроуфорд, америкалик киноактриса.
Сумбула

Теглар:Бугун Наталья Бондарчук Ғафур Ғулом Радослав Майдан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!