...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Бугун: “Титаник” айсбергга урилган кун


11:32, 14.04.2017 Бу қизиқ
 3 118

14 апрель — йилнинг 104-куни. Йил якунига 261 кун қолди.

Бугун, 14 апрель — йилнинг 104-куни. Йил якунига 261 кун қолди.
 
Байрамлар
 
Ангола — Ёшлар куни
Бангладеш — Бенгал янги йили
Грузия — Она тили куни
Мьянма — Сув фестивали
Сальвадор, Венесуэла, Гаити, Гондурас — Панамерика куни
Украина — Украина ИИВ Йўл патрул ходимлари куни
 
Воқеалар
 
1611 йил — Шаҳзода Федерико Цези биринчи марта “телескоп” сўзини ишлатди.
 
1828 йил — Америкалик тилшунос Ноа Уэбстер ўзининг америкача инглиз тили луғатини эълон қилди.
 
1849 йил — Венгрия қўзғолончилари Венгриянинг Австриядан мустақил бўлганини эълон қилди.
 
1864 йил — Испания флоти Перу яқинидаги Чинча оролини босиб олди, бу Испания ва Жанубий Америка урушини бошлаб берди.
 
1865 йил — АҚШнинг 16-президенти Авраам Линкольн ҳаётига суиқасд қилинди. Олган жароҳати туфайли эртаси куни оламдан кўз юмди.
 
1871 йил — Германияда Рейхстаг парламенти таъсис қилинди.
 
1879 йил — Россия императори Александр II ҳаётига суиқасд қилинди.
 
1894 йил — Эдисон кинопроектори биринчи марта кенг оммага намойиш этилди.
 
1909 йил — Инглиз-форс нефть компаниясига асос солинди.
 
1912 йил — “Титаник” айсбергга урилган кун.
 
1923 йил — Москвада “Наука” нашриётига асос солинди.
 
1927 йил — Швециянинг Гётеборг шаҳрида биринчи “Вольво” автомобили ишлаб чиқарилди.
 
1929 йил — Монте-Карлода биринчи Монако Гран-Приси ўтказилди.
 
1975 йил — Ҳимолай князлиги Сиккимда ўтказилган референдумда кўпчилик мустақилликка қарши овоз берди ва Ҳиндистонга қўшилиш тарафдори бўлди.
 
1980 йил — Англияда биринчи видеокассета сотувга чиқарилди (Гарри Ньюманнинг концерти эди).
 
1983 йил — Буюк Британияда биринчи радиотелефон сотила бошланди.
 
1991 йил — Ван Гог музейидан 500 млн долларлик 20 та сурат ўғирланди.
 
2010 йил — Хитойнинг Юшу шаҳрида юз берган ер қимирлаши оқибатида 300 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.
 
Туғилганлар
 
1578 йил — Филипп III, Испания қироли.
 
1738 йил — Уильям Генри Кавендиш-Бентинк, Буюк Британия бош вазири.
 
1773 йил — Жан-Батист Виллель, Франция бош вазири.
 
1892 йил — Клер Виндзор, Америка овозсиз киноси актрисаси.
 
1907 йил — Француа Дювалье, Гаити президенти (1957 йилдан ўлимига қадар).
 
1930 йил — Брэдфорд Диллман, америкалик актёр, Канн кинофестивали совриндори.
 
1973 йил — Эдриен Броуди, америкалик актёр, “Оскар” ва “Сезар” мукофотлари совриндори.
 
1977 йил — Сара Мишель Геллар, америкалик актриса.
 
1996 йил — Эбигейл Бреслин, америкалик актриса.
 
Вафот этганлар
 
1888 йил — Николай Миклухо-Маклай, рус саёҳатчиси ва этнографи.
 
1910 йил — Михаил Александрович Врубель, рус рассоми. 
 
1930 йил — Владимир Маяковский, рус шоири. 
 
1936 йил — Николай Петрович Лихачёв, тарихчи, санъатшунос.
 
1980 йил — Жанни Родари, итальялик болалар ёзувчиси.
Сумбула

Теглар:Бугун Титаник Жанни Родари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!