...
МЕНЮ
ONLINE TV

Британиянинг собиқ бош вазири Дэвид Кэмерон Қозоғистонда иш бошлайди?!


10:56, 04.08.2016 Олам
 3 814

Буюк Британиянинг собиқ бош вазирига Қозоғистонда 3 миллион фунт стерлинг маош ваъда қилинмоқда.

Қозоғистон мусулмонлар иттифоқи (ҚМИ) Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Дэвид Кэмеронга мурожаат қилиб, мамлакатга келишини ва  иттифоқ раҳбари Мурат Телибековнинг маслаҳатчиси лавозимида ишлашни таклиф қилишди. Бунинг учун унга ойига 3 миллион фунт стерлинг маош беришга ваъда беришди. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар берди.
 
“Сизнинг сиёсий фаолиятдаги бой тажрибангизни ҳисобга олиб,  уни Марказий Осиёда барқарор тинчликни таъминлаш учун фойдаланишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Бундан ташқари, бундай ҳамкорлик мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий ва сиёсий алоқаларни мустаҳкамланишига хизмат қилади”, дейилади ҚМИнинг мурожаатномасида.
 
ҚМИ Буюк Британиянинг олдинги бош вазири Тони Блэрнинг Қозоғистонда давлат маслаҳатчиси лавозимидаги муваффақиятли фаолияти ҳақида ҳам таъкидлаб ўтиб, Дэвид Кэмерон ҳам бу яхши анъанани давом эттиришини хоҳлашини айтиб ўтган.
 
Хабарда ёзилишича, Кэмероннинг Қозоғистондаги фаолияти хусусидаги шартнома лойиҳаси Буюк Британияга юборилган.
 
Эслатиб ўтамиз, Дэвид Кэмерон жорий йилнинг 13 июлида Буюк Британия бош вазири лавозимидан истеъфога чиқди. Унинг ўрнига Буюк Британия бош вазири этиб Тереза Мэй тайинланди.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Дэвид Кэмерон Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!