...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бошқирдистонда бир кўзли бузоқча дунёга келди


09:56, 02.02.2017 Бу қизиқ
 3 585

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу молларни овқатлантиришда сунъий, кимёвий моддалардан фойдаланишнинг натижаси, деган фикрни билдиришмоқда

Бошқирдистоннинг Татишлин туманида бир кўзли бузоқча дунёга келди. Бу ҳақда “ProUfu.ru” хабар қилмоқда.
 
“Бу онтогенез – (Онтогенез – (юнонча ontos – мавжуд, genesis – туғилиш, келиб чиқиш) организмнинг вужудга келиши пайтидан бошлаб то ўлими пайтигача индивидуал ривожланиш жараёни)да юзага келган аномалиядир. Табиатда бундай ҳодисалар кам учрайди”, дейди инсон физиологияси ва зоология кафедраси доценти Венер Хабибуллин.
 
Циклоп бузоқчанинг сурати ижтимоий тармоқда тарқалган илк дақиқаларданоқ, фойдаланувчилар орасида “Унинг туғилиши молларни овқатлантиришда сунъий, кимёвий моддалардан фойдаланишнинг натижаси”, деган фикрни билдирганлар ҳам бўлди.
 
Олим бундай фикрларга қарши чиққан ҳолда бу каби аномалия билан дунёнинг исталган бурчагида, ҳар қандай ҳайвон туғилиши мумкин эканини айтди.
Умида Якубова

Теглар:Циклоп Бузоқча Аномалия Бошқирдистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!