...
МЕНЮ
ONLINE TV

Микроавтобус 9 метрлик кўприкдан қулади


19:25, 23.10.2017 Олам
 4 346

23 ёшли ҳайдовчи микравтобус бошқарувини йўқотгани натижасида қулаш содир бўлган.

Россиянинг Бошқирдистонида микроавтобус тўққиз метрлик кўприкдан қулади. Салонида тўрт нафар йўловчи бўлган микроавтобус Татаристондан Уфага йўл олган эди. Автобуснинг кўприкдан қулаши оқибатида уч нафар йўловчи жароҳатланган.
 
Ушбу ҳалокат бугун, 23 октябрь куни эрталаб Самара–Уфа–Челябинск автойўлида содир бўлган.
 
Татаристонлик 23 ёшли йигит Toyota Hiace русумли автобусни бошқарган ва шахсий ишлари билан Уфага кетаётган бўлган.
 
Айтишларича, ҳайдовчи рулни бошқара олмай қарама-қарши йўналишга чиққан ва йўл четидаги тўсиқни бузиб ўтиб, 9 метрлик кўприкдан қулаган. Уч йўловчи тиббий ёрдам олган. Воқеа жойида йўл инспекцияси ходимлари фаолият олиб бораётгани айтилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:ЙТҲ Бошқирдистон Кўприқдан қулади 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!