...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош вазир ўринбосари Женевадаги халқаро сессияда иштирок этди


09:13, 07.06.2017 Олам
 2 794

Швейцариядаги Халқаро меҳнат ташкилоти сессиясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этди.

Жорий йилнинг 5 июнь куни Женева шаҳрида Халқаро меҳнат конференциясининг (ХМК)106-сессияси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
 
Мазкур тадбирда Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Азиз Абдуҳакимов, Савдо-саноат палатаси раиси Алишер Шайхов ва Касаба уюшмалари федерацияси раиси ўринбосари Б.Махмадалиевдан иборат Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда.
 
Сессия доирасида Ўзбекистон делегацияси Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари Минтақавий бюроси директори Хайнц Кёллер, ХМТ бош директори маслаҳатчиси Кари Тапиола ва меҳнаткашлар фаолияти бўйича бюро директори Мари Андре билан учрашув ўтказди.
 
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясида ижтимоий соҳа бешта устувор йўналишлардан бири сифатида қабул қилингани, бу эса ХМТнинг энг муҳим принцип ва мақсадлари билан ҳамоҳанг эканлиги алоҳида қайд этилди.
 
Ҳамкорликнинг ҳозирги ижобий ривожланиш суръатини келгусида ҳам қўллаб-қувватлаш ҳамда ХМТ конвенцияларини амалга оширишнинг аниқ чораларини давом эттириш бўйича келишувга эришишди. 
Бобур Жалолов

Теглар:Халқаро меҳнат ташкилоти Женева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!