...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп вакили Ўзбекистонга келди


08:55, 07.06.2017 Жамият
 3 354

Ўзбекистон-АҚШ муносабатларини ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Кеча, 6 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистонга ташриф буюрган АҚШ Президентининг Фан масалалари бўйича вакили, Тафтс Университети қошидаги Атроф-муҳит институти директори Линда Абриола билан учрашув бўлиб ўтди.
 
ТИВ Ахборот хизматининг хабар беришича, суҳбат чоғида фан соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари нуқтаи назаридан Ўзбекистон-АҚШ муносабатларини ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
 
2010 йил декабрь ойида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати ўртасидаги фан ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни амалга ошириш мазкур йўналишдаги шерикчиликни кенгайтириш имконини бергани қайд этилди.
Бобур Жалолов

Теглар:ТИВ Дональд Трамп Ўзбекистон АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар