...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош жароҳати инсонни фанатик даражасига олиб келиши мумкин


14:34, 16.05.2017 Бу қизиқ
 3 342

Бош миядаги шикастланиш натижасида инсоннинг дунёқараши ва фундаментализм даражаси ўзгарар экан.

Америкалик нейропсихологлар инсон бош мияси баъзи соҳаларининг шикастланиши одамнинг фанатизм шайдосига айланишини аниқладилар. Бунда олимлар Вьетнам урушидаги маълумотларга таяндилар.
 
Нейропсихологлар тадқиқотларида Вьетнам уруши даврида бошига жиддий жароҳат етган икки мингдан ортиқ аскарларнинг таҳлил натижаларини ўргандилар. Аниқланишича, бош миядаги d IPFS (дорсолатерал префронтал соҳа)нинг шикастланиши натижасида инсоннинг дунёқараши ва фундаментализм даражаси ўзгарар экан. Охир-оқибат, мулоҳазалари чуқур диний мавзуга оид бўлиб қолади.
 
Олимлар, шунингдек, d IPFS миянинг бошқарув маркази бўлиб, инсоннинг ўзини назорат қилиши, диққатни йиғиши, қисқа муддатли хотира ҳамда ҳиссиётларни бошқариши каби фаолиятлари учун жавоб беришини қайд этдилар.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Олимлар Фанатик Вьетнам уруши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Islom
05:52 17.05.2017

Iltimos, manbasini keltirib o'tsez, iloji bo'lsa ssilkasini tashasez. Manga bu mavzu o'ta zarur.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!