...
МЕНЮ
ONLINE TV

Босфор бўғози ҳарбий сўров сабаб ёпилди


15:39, 10.08.2017 Олам
 2 252

Босфор бўғози 10 август куни эрталаб Туркия ҳарбий қўмондонлиги талаби билан ёпилди.

Истанбулда жойлашган Босфор бўғози 10 август куни эрталаб Туркия ҳарбий қўмондонлиги талаби билан ёпилди.
 
Айрим оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарга кўра, бўғоз фаолияти бир неча ой олдин чўкиб кетган ўсмир майитини қидирув-қутқарув ишлари олиб борилиши сабабли ёпилган.
 
Кема қатнови тўхтатилишининг сабаблари расман эълон қилинмаган.
 
Маълумот учун, Истанбул шаҳрини икки қисмга ажратиб турувчи Босфор бўғози Қора ва Мармар денгизларини ўзаро боғлаб туради. У муҳим стратегик объект бўлиб, Қора денгиз минтақаси давлатлари учун дунё океанига чиқиш йўли ҳисобланади.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Туркия Босфор бўғози Мармар денгизи Қора денгиз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!