...
МЕНЮ
ONLINE TV

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари билан учрашув бўлиб ўтди


12:21, 10.05.2017 Жамият
 1 802

Учрашувда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Жорий йилнинг 10-12 май кунлари БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн бошчилигидаги БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси делегацияси расмий ташриф билан Ўзбекистонга келиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Зайд Раад ал-Ҳусайн билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ Ахборот хизмати хабар берди.
 
Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан БМТ ва унинг институтлари, жумладан, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
 
Учрашувда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
 
Музокараларда БМТнинг Резидент-координатори, БМТ Ривожланиш дастурининг Ўзбекистондаги Доимий вакили Стефан Приснер ҳамда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича Минтақавий вакили Ришард Коменда иштирок этди.
Бобур Жалолов

Теглар:Зайд Раад ал-Ҳусайн БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Абдулазиз Комилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар