...
МЕНЮ
ONLINE TV

БМТ Бош котиби террористларга ўлим жазоси тайинланишига қарши


12:28, 11.10.2016 Олам
 2 340

Бу ҳақда Пан Ги Мун ҳар йили нишонланадиган “Бутунжаҳон ўлим жазосига қарши кун”да нутқ сўзлади.

БМТ бош котиби Пан Ги Мун “Террористик ҳаракат учун ўлим жазосини бекор қилиш керак”, дейди ўз баёнотида.
 
Пан Ги Мун олий жазо террористик ҳаракатларга чек қўя олмайди, деб ҳисоблайди.
 
“Ўлим жазоси – ўта қаттиқ ва ноинсонийдир. XXI асрда бунга ўрин йўқ”, дейди Бош котиб.
 
Ҳар йили нишонланадиган “Бутунжаҳон ўлим жазосига қарши кун” – 10 октябрдаги БМТ Бош котибининг баёнотида бу ҳақда сўз борди.
 
Унинг айтишича, террористик ҳаракатлар учун жазо чоралари инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги доирасида бўлиши керак.
 
“Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, террористларни ўлимга ҳукм қилиниши уларнинг издошларига ташвиқот қилишда қўл келмоқда”.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Пан Ги Мун БМТ Ўлим жазоси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!