...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бедарак йўқолган алпинистларнинг жасади топилди


17:05, 09.12.2017 Олам
 3 997

Пайшанба, 7 декабрь куни тоғнинг баланд чўққисини забт этган алпинистлар пастга тушишда, қор кўчкиси рўй бериши оқибатида ҳалок бўлганлар ва ном-нишонсиз йўқолиб қолганлар.

Бугун, 9 декабрь куни Эрон ОАВда алпинистлар гуруҳидагиларнинг айримлари ҳалок бўлгани ва айримлари бедарак йўқолгани ҳақидаги хабар тарқалди.

Mehr агентлигининг хабар қилишича, Эронннинг ғарбий қисмидан қутқарувчилар 4 алпинист жасадини топиб олишган ва яна шунингдек, улардан 5 нафари бедарак йўқолган деб эълон қилинди.
Агентлик маълумотларига кўра, 15 кишилик алпинистлар гуруҳи Ошторанк тоғининг энг баланд нуқтасига кўтарила олишган.

Пайшанба, 7 декабрь куни тоғнинг баланд чўққисини забт этган алпинистлар пастга тушиш вақтида қор кўчкиси рўй бериши оқибатида ҳалок бўлганлар ва ном-нишонсиз йўқолиб қолганлар.
Ҳукумат қутқарув-қидирув ишлари бошлаб юборганлигини маълум қилган бўлса-да, ҳозирги қадар бирор ижобий натижага эришишнинг имкони бўлмаган.

Аввалроқ эса, шу ҳудуддаги Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбари Реза Ариа “Улар совуқ ҳарорат туфайли ҳалок бўлишган” деб Tasnim агентлигига хабар килган эди.
Назокат Зокирова

Теглар:Эрон Алпинистлар Қидирув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!