...
МЕНЮ
ONLINE TV

БАА–Ўзбекистон: таркиб танлашда бешта хато!


17:53, 14.11.2017 Спорт
 6 879

Рўзиқул Бердиев БААга қарши ўйин учун асосий таркибни танлади.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун, 14 ноябрь куни футбол бўйича Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Ҳозирда учрашув бошланиш арафасида.
 
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев мазкур ўйинда асосий таркибдан майдонга тушадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.
 
Қуйида улар билан танишинг:
 
БАА: Ҳолид Эйса, Моҳнад Салим, Исмоил Аҳмад, Ҳалифа Муборак, Муҳаммад Фавзи, Маҳмуд Ҳамис, Амир Абдулраҳмон, Ҳамис Исмоил, Умар Абдулраҳмон, Салим Солиҳ Мусалам, Али Мабҳут.
 
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов, Шерзод Аъзамов, Рустам Ашурматов, Акрамжон Комилов, Владимир Козак, Сардор Мирзаев, Одилжон Ҳамробеков, Баҳром Абдураҳимов, Отабек Шукуров, Марат Бикмаев.
 
Эслатиб ўтамиз, кеча “Qalampir.uz” сайти ходимлари (спорт мухбирлари) Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги ўйин учун асосий таркиб ва ўйин натижасини тахмин қилишганди.
 
Бизнинг тахминий таркибимиздан фақат беш нафар футболчи ҳозирча четда қолган. Яъни беш футболчини асосий таркибда майдонга тушишида хатоликка йўл қўйганмиз.
 
Умид қиламизки, улар захирадан майдонга тушиб, Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонишида ўз ҳиссаларини қўшишади.
 
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Шерзод Аъзамов, Рустам Ашурматов, Фаррух Сайфиев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Одилжон Ҳамробеков, Отабек Шукуров, Баҳром Абдураҳимов, Достонбек Ҳамдамов, Азизжон Ғаниев, Иван Нагаев.
 
Тахминий натижа: БАА–Ўзбекистон — 0:1. 
 
Маълумот учун, БАА–Ўзбекистон ўртоқлик учрашуви  бугун соат 18:00 дан бошлаб “Спорт” телерадиоканалида жонли эфирда намойиш этилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:БАА Ўзбекистон Таркиблар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!