...
МЕНЮ
ONLINE TV

Азизбек Абдуғофуров Нуерлангни нокаутга учратиб, камарини сақлаб қолди


11:18, 19.11.2018 Спорт
 1 947

Азизбек Абдуғофуровнинг профессионал боксдаги жанглари сони 13 тага етди

Кеча, 18 ноябрь куни ўзбекистонлик профессионал боксчи Азизбек Абдуғофуров Филиппинда ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
 
Жангда боксчига хитойлик Вужати Нуерланг рақиблик қилган. Баҳс тўлиқ 12 раунд давом этган ва якунда Азизбек Абдуғофуров очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган (117:111, 118:111, 117:110).
 
Ушбу ғалаба орқали Абдуғофуров ўзининг WBC Silver камарини муносиб ҳимоя қилди.


 
Маълумот учун, Азизбек Абдуғофуровнинг профессионал боксдаги жанглари сони 13 тага етди. У жангларининг барчасида ғалаба қозонган. Тўртта жангда у рақибларини нокаутга учратган.
 
Нуерланг эса бугун фаолиятидаги 13-жангини ўтказди. У бунгача 11 маротаба рақибларини мағлубиятга учратган (9 тасида нокаут эвазига). Абдуғофуровга қарши жангда у фаолиятидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
Сарвиноз Ҳайдарова

Теглар:Азизбек Абдуғофуров Вужати Нуерланг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!