...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик профессионал боксчилар Тошкентда рингга кўтарилади


15:13, 01.05.2018 Жамият
 2 220

Марказий жанг Азизбек Абдуғофуров иштирокида бўлади.

5 май куни Тошкентда ўзбекистонлик профессионал боксчилар иштирокида жанг оқшоми бўлиб ўтади.
 
Кечанинг марказий жанги Азизбек Абдуғофуров иштирокида бўлади. Ўша куни Абдуғофуров вакант бўлиб турган WBC Silver камари учун россиялик Дмитрий Чудиновга қарши жанг қилади.
 
Маълумот учун, Азизбек профессионал рингдаги фаолияти давомида 10 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (4 тасида нокаут билан).
 
Дмитрий Чудинов эса 25 та жангда қатнашган ва уларнинг 21 тасида ғалаба қозонган (13 таси нокаут билан). 2 та жангда мағлубиятга учраган бўлса, яна 2 та тўқнашувда дуранг қайд этган.
 
Бундан ташқари, бокс оқшомида Қудратилло Абдуқаҳҳоров, Жамшид Нажмиддинов каби таниқли боксчилар ҳам рингга кўтарилади.
 
Жанг оқшоми дастуридан қуйидаги тўқнашувлар ўрин олган:
Азизбек Абдуғофуров – Дмитрий Чудинов (Россия)
Қудратилло Абдуқаҳҳоров – Тваха Кидуку (Танзания)
Жасур Аҳмаджонов – Стеви Онген Фердинандус (Индонезия)
Олимжон Назаров – Хвича Гиголашвили (Грузия)
Жамшид Нажмиддинов – Каха Аветисиани (Грузия)
Улуғбек Собиров – Жоржи Унгиадзе (Грузия)
Анвар Туробов – Рой Мухлис (Индонезия).
 
Жанглар Тошкентдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ўтказилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бокс Азизбек Абдуғофуров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар