...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аёллар “сохта гўзаллик”ни сотиб олиш учун қанча сарфлашади?


14:26, 29.03.2018 Бу қизиқ
 4 809

611 116 дақиқа ёки 424 кун – иш ҳаёти давомида аёллар пардоз учун шунча вақт сарфлашади.

Ҳамма чиройли кўринишни хоҳлайди. Табиий ҳуснига қониқмай ёки ёши ўтгани сайин ўзини гўзаллаштиришга уринганлар дунё бўйича истаганча топилади.
 
“Сохта гўзаллик”ни харид қилиш учун сайёрамизда қанча маблағ сарфланишига оид маълумотлар билан танишамиз.
 
– Дунё аҳолиси ҳар йили косметика воситалари учун 293,5 миллиард доллардан зиёд маблағ сарфлайди. Бу Сингапур ёки Филиппин ялпи ички маҳсулотига тенг.
 
– Бир аёл йил давомида ўртача икки тюбик лаб бўёғини “паққос туширади”. Статистика маълумотларига кўра, ҳар икки аёлдан бири лаб бўёғидан ҳар куни фойдаланади.
 
– Америка косметика саноатининг йиллик даромади – 62 миллиард доллар. Бу саноатда 56 минг ортиқ киши меҳнат қилади. АҚШ косметика бозори дунёда энг йирик ҳисобланади.
 
– Жанубий Корея аёлларнинг 20 фоизи ақалли бир марта бўлса-да, пластик коррекция учун мурожаат қилган. Мазкур мамлакат пластик операциялар бўйича дунёда етакчи ҳисобланади.
 
2014 йилда Стратегия ва молия вазирлиги барча жарроҳлик операциялари учун 10 фоизлик солиқ жорий этди, энди давлат бюджетига йилига камида 500 миллион доллар қўшимча маблағ тушяпти.
 
– Хайрия аукционида дунёдаги энг қиммат атир –  DKNY Golden Delicious Million Dollar Fragrance Bottle учун 1 000 000 доллар тўлашган. Унинг шишасини 3000 дона қимматбаҳо тош безаб туради.
 
– Нью-Гэмпшир университети олимларининг аниқлашича, аёллар юзи ва баданига йилига ўртача 168 хил кимёвий модда суртади.
 
– АҚШлик аёлларнинг 66,3 фоизи декоратив косметикадан фойдаланишни 15 ёшида бошлайди.
 
– Энг қизиғи, аёллар эрталабки пардоз учун ўртача 38 дақиқа сарфлашар экан.
 
16 082 х 38 = 611 116 дақиқа ёки 424 кун – иш ҳаёти давомида аёллар пардоз учун шунча вақт сарфлайди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Гўзаллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!