...
МЕНЮ
ONLINE TV

Австралиялик сёрфинг устаси акула туфайли оёғидан айрилди


10:46, 31.03.2016 Олам
 3 016

Агар сёрфинг устаси бир ўзи бўлганида, ҳозир тирик бўлмаган бўлармиди...

 
Австралиянинг Киана шаҳридаги Янги Жанубий Уэльс штатидаги денгизда, қирғоқдан 100 метр нарида сёрфингчи Бретт Коннеллан ҳеч бир хавотирсиз севимли машғулотини бажараётганди. Кутилмаганда ҳамла қилган акула унинг оёғини узиб олди. НТВ нашрининг маълум қилишича, оғриқдан ва акулага ем бўлишни истамай бақираётган Бреттнинг ёнига саноқли сониялар ичида нарироқда у билан бирга сёрфинг учаётган дўсти келди ва тезлик билан оёғидан айрилган дўстини қирғоққа олиб чиқди.
 
Сўнг қон тезроқ тўхташи учун Бреттнинг оёғини юқори қисмини жгут билан боғлади ва шифокорларни чақирди. Бемор шифохонага олиб кетилди, қон қуйилди ва жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бреттнинг аҳволини шифокорлар қониқарли деб баҳолашмоқда. Ҳозирда акула ҳужуми содир этилган Киана шаҳридаги пляж ёпилган.

Умида Якубова

Теглар:Австралия Киана шаҳри сёрфинг акула ҳужуми 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!