...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аттракциондаги техник носозлик туфайли 15 киши жабр кўрди


12:49, 20.11.2017 Олам
 3 130

19 ноябрь куни кечки пайтда содир бўлган воқеа-ҳодиса юзасидан тергов-суриштирув ишлари бошлаб юборилди.

2017 йилнинг 19 ноябрь куни кечки маҳалда Бангкокдаги кўнгилочар жойларнинг бирида “Монстр” номли  аттракционидаги техник носозлик туфайли 15 киши турли даражадаги тан жароҳати олди.

Карусел атракциони ҳаракатланаётган пайтда унда 40 нафар дам олувчилар бўлишган.

Икки кишилик бўлинманинг қурилмадан узилиб кетиб бошқа фойдаланувчиларга келиб урилиши натижасида ҳозирча 15 киши жароҳатлангани ҳақида маълумот берилган.

Жароҳат олганлар дарҳол шифохона олиб борилганлар ва уларга керакли тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.

“The Bangkok Post” манбасининг хабарига кўра, содир бўлган ҳодиса юзасидан Бангкок полицияси тезкор тергов ҳаракатларини бошлаб юборган. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Аттракцион Носозлик Бангкок 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!