...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдан Бангкок ва Куала-Лумпурга қўшимча парвозлар йўлга қўйилди


10:34, 28.11.2017 Жамият
 1 900

Парвозлар эса Boeing-767 самолётларида амалга оширилади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Малайзия ва Таиланд пойтахтига қўшимча рейсларни йўлга қўйди. Бу ҳақда МАК Матбуот хизмати хабар берди.
 
2017 йил 29 декабрида ва 2018 йилнинг 5 январида Бангкокка, шунингдек, 2017 йилнинг 25 декабрида ва 2018 йилнинг 4 январида Куала-Лумпурга қўшимча парвоз қатновларини йўлга қўйди.
 
25 декабр, 4 январ кунлари Тошкентдан соат 19:00 да самолёт парвоз қилса, Куала-Лумпурга 05:35 да етиб боради.
 
26 декабр, 5 январь кунлари Куала-Лумпурдан самолёт 07:00 да парвозга чиқади ва соат 11:55 да Тошкентга етиб келади.
 
29 декабрь, 5 январь кунлари Тошкентдан 19:45 да учадиган самолёт Бангкокка 04:00 да етиб боради.
 
30 декабрь, 6 январь кунлари Бангкокдан 06:00 да парвозга чиқувчи самолёт Тошкентга 10:50 да етиб келади.
 
Юқоридаги парвозлар жадвали маҳаллий вақт билан кўрсатилган.
 
Парвозлар эса Boeing-767 самолётларида амалга оширилади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Куала-Лумпур Ўзбекистон ҳаво йўллари Тошкент Малайзия Бангкок 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар