...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самолётда фожиа! Йўловчи сирли равишда вафот этди


18:29, 02.04.2018 Жамият
 10 969

Йўловчи парвоз давомида соғлиғидан шикоят қилмагани айтилмоқда.

Бугун, 2 апрель куни Москва-Бангкок йўналишида ҳаракатланаётган  Россиянинг “Северный ветер” авикомпанияси  йўловчи самолёти бортида бир эркак йўловчи вафот этгани сабабли ортга қайтди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.
 
Маълум қилинишича, “Боинг 777” самолёти Москвадаги “Шереметьево” аэропортидан Бангкокка учиб кетган ва йўловчи вафот этгач, Ҳиндистон ҳаво ҳудудидан ортга қайтишга мажбур бўган.
 
Вафот этган йўловчи кекса бўлгани ва парвоз давомида соғлиғидан шикоят қилмагани, шунингдек, унинг ўлими тўсатдан юз бергани айтилмоқда.
 
Аэропорт расмий маълумотига кўра, мазкур самолёт бугун Москва вақти билан кеч соат 19:00 да қўнади.
 
Марҳумнинг шахси ва унга тегишли маълумотлар ҳали эълон қилинмаган.
Икром Раҳмон

Теглар:Шереметьево Москва-Бангкок 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар