...
МЕНЮ
ONLINE TV

Асал Шодиеванинг Instagram’даги саҳифаси ўзига қайтарилди


10:58, 28.05.2016 Шоу-бизнес
 10 950

Актриса саҳифасини қайтариб олганини маълум қилиб, одамлардан узр сўради.

Аввалроқ, актриса Асал Шодиевага тегишли Instagram’даги саҳифа номаълум шахслар томонидан ўзлаштирилгани ҳақида хабар қилган эдик. Кеча, 27 май куни актриса Instagram’даги шахсий саҳифаси ўзига қайтарилганини маълум қилди.
 
“Ассалому алайкум, дўстларим ва ҳамкасбларим. Яқин кунларда интернет тармоқларида менинг Instagram’даги саҳифам хакерлар томонидан бошқарилаётган эди. Бугун мен ўз саҳифамни тиклаб, сизлар билан яна биргаман. Келтириб чиқарилган ноқулайликлар, дилхиралик ва иккиланишлар учун узр сўрайман. Ҳурмат билан Асал Шодиева”, деб ёзади актриса.
 
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифасини олдириб қўйиш билан боғлиқ ҳолат шоу-бизнес вакиллари орасида биринчи бор учраётгани йўқ. Асал Шодиева билан бирга бошқа актрисаларнинг Instagram’даги саҳифаларига ҳужум қилинган эди. Ҳозирча улардан бирор сас йўқ. 
 
Эслатиб ўтамиз, 5 июнь куни актриса хонанда Шоҳруҳхонга турмушга чиқяпти

Теглар:Асал Шодиева Шоҳруҳхон Instagram 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!