...
МЕНЮ
ONLINE TV

Асал Шодиева ва Муниса Ризаеванинг муаммоси Фаррух Комиловнинг бошига тушди


16:11, 30.07.2016 Шоу-бизнес
 21 644

Хонанда таҳририятимизга ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси номаълум кимсалар томонидан ўзлаштирилгани ва бу қатор муаммоларга сабаб бўлаётганини маълум қилди.

Хонанда Фаррух Комилов “Qalampir.uz” таҳририятига Instagram ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасини кимдир ўзлаштиргани ҳақида хабар қилди.
 
“Саҳифам ўзимда эмас, айни дамда уни қайтариб олиш ҳаракатидамиз. Шу соҳанинг мутахассисларига мурожаат қилдим. Интернетга унчалик боғланиб қолмаганман-у шунчаки менинг номимдан бошқаларга ножўя гаплар ёзилаётгани ташвишга соляпти. Бироз аввал, бировнинг оиласи ҳақида менинг номимдан қўпол гаплар ёзишганини айтишди”, дейди Комилов.
 
Айни дамда Фаррух Комиловнинг ижодий жамоаси вакиллари, хусусан, отаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комилов ва маъмури Диёр Ортиқов санъаткорларни ва мухлисларни хонанданинг Instagram’даги саҳифаси номаълум кимсалар қўлига ўтганини айтиб, ундан келадиган хабарларга ишониб қолмасликка чақиришмоқда.
 
Аввалроқ, бундай ҳолат актриса Асал Шодиева ва хонанда Муниса Ризаева билан ҳам кузатилган эди. Шодиева саҳифасини қайтариб олди. Бироқ Ризаеванинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасини номаълум кимсалар ўзлаштириши билан боғлиқ хабарлар ёлғон бўлиб чиқди. У янги саҳифа очди, бу саҳифада одамлар кўпайгач, эскисини тиклади ва янги саҳифани ўзи очган дўконга “ҳадя” этди.
 
Ўйлашимизча, Фаррух Комилов ҳам Instagram’даги саҳифасини йўқотиш орқали пиар қилмаяпти.

Теглар:Фаррух Комилов Асал Шодиева Муниса Ризаева Ижтимоий тармоқ Instagram 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Timurjon
12:34 16.08.2016

Faqat aktyorlarni instagram saxifasi o'g'irlanar ekanda?!


аноним
05:45 31.07.2016

Инстаграм хонандаю актёрларни актрисаларни кундалик эхтиёжига айланган, шунга бир кириб чиқмаса ишлашолмайдида, улар инстаграмда хаётини нуқта вергулигача ёзиб турмаса рейтинги тушиб кетадида



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!