...
МЕНЮ
ONLINE TV

Асад урушда ғалабага эришди, аммо тинчликка эмас


12:18, 03.09.2018 Олам
 4 369

Ғарб давлатлари коалицияси Сурияга яна зарба бериши мумкин.

Сурия Араб Республикаси президенти Башар Асад мамлакатдаги фуқаролар урушида ғалаба қозонди. Франция Ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан шундай фикр билдирмоқда.
 
“Асад урушни ютди. Биз буни тан олишимиз керак”, деган вазир Ле Дриан.
 
Шу билан бирга, у Сурия президенти урушда ғалаба қозониб, тинчликка эриша олмаганини таъкидлади. Вазирнинг фикрича, бунинг учун расмий Дамашқ халқаро воситачилар орқали сиёсий қарор қабул қилиши керак.
 
Ле Дриан расмий Дамашқ Идлиб вилоятини террорчилардан озод этишга қатъий қарор қилганини қайд этди. У вилоят ҳукумат назоратига ўтса ҳам можаролар келиб чиқиши муаммоси ҳал бўлмаслигини таъкидлади.
 
Франция ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, Ҳукумат Идлиб учун жангларда тинч аҳолига қарши кимёвий қуролдан фойдаланса, Ғарб коалицияси Сурияга зарба беришини маълум қилган.
 
Маълумот учун, Сурия шимолидаги Идлиб вилояти ноқонуний қуролли бирлашмалар қўл остида қолаётган ягона ҳудуд.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сурия Франция ТИВ Башар Асад уруш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!